Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФҲДЁ шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

ФҲДЁ шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Фото: Norma.uz

«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот бериб ўтилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 январдан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади.

Бунда, 1-рақам далолатнома ёзуви тури, 2–5-рақамлар ФҲДЁ органи коди, 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил, 8–12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.

12 катакли махсус код билан рақамланиш «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали маълумот алмашинувини осонлаштиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг