Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарзандингиз инжиқ бўлса, кўндиришнинг олтин қоидаси бор (фото)

Фарзандингиз инжиқ бўлса, кўндиришнинг олтин қоидаси бор (фото)

Фото: «dglmercury.com»

Ҳар бир бола алоҳида эътибор талаб қилади. Шундай олтин қоидалар борки, улар дунёдаги энг гапга кирмас, инжиқ болалар қалбига ҳам йўл топишга ёрдам беради. Пол Рейбурн ва Кевин Цоллманнинг «Ота-оналар учун ўйин назарияси» асарида мана шу олтин қоидалар ҳақида сўз боради.

«AdMe.ru» уларнинг айримларини жамлаб, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилди.

Бола онаси билан бирга юришни истамаганда

А) Йўлакдан ўтаётганда албатта менинг қўлимдан ушлаб олишинг шарт.

Б) Кел, сен мени йўлдан ўтказиб қўяқол.

Йўлни кесиб ўтаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, яъни боланинг қўлидан тутиш шарт. Аммо у буни хоҳламаса-чи? «Алдагани бола яхши» дейишади-ку, уни алданг. «Кел, мени ўзинг йўлдан ўтказиб қўй» денг. Шунда у каттасиниб қўлингиздан тутади.

Бола қилган иши учун жазоланишни истамаганда

А) Сен жазоландинг, бурчакда турасан.

Б) Ўзинг танла: бурчакда туриш ёки шахсий жамғармангдан жарима тўлаш.

Фарзандингиз нотўғри иш қилди. Аммо у бурчакда туришни ҳам, жазоланишни ҳам истамаяпти. Бундай ҳолатда сиз у билан суд ўйинини ўйнанг. Унга ҳар қандай қилғилик учун жавобгарлик борлигини тушунтиринг. Унга бурчакда туриш ёки севимли жамғармасидан жарима тўлаш имконияти борлигини уқтиринг.

Болангиз шўрва эмас, ширинлик ейишни истаганда...

А) Мен шўрва ичишни истамайман. Унда ширинлик ҳам емайсан.

Б) Агар шўрвани охиригача ичиб қўйсанг, ўзинг хоҳлаган ширинлик билан сийланишинг мумкин.

Фарзандингиз нонушта ейишни истамаса

А) Бўтқани охиригача еб қўй.

Б) Кел, ликопчада неча қошиқ бўтқа қолганини санаб кўрамиз.

Агар болангиз бўтқа ейишни истамаса, ўзингиз бирга ейишга ҳаракат қилинг. Масалан, ликопчада қанча бўтқа қолганини санаганда, ўйин натижасида унинг қолган қисми ейилганлиги билинмай қолади.

Фарзандингиз кийинишни хоҳламаганда...

А) Ҳозироқ кийимларингни кий, бўлмаса кечикамиз.

Б) Кел, кўзингни юмиб ҳам кийина оласанми, шуни текширамиз.

Ҳар қандай тортишувдан қочиш учун турли ўйинлардан фойдаланинг. Болалар ўйинни хуш кўради. Шунда сиз ҳам ортиқча асабийлашмайсиз ва фарзандингиз билан ўртангиздаги ортиқча зиддиятларнинг олдини олган бўласиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг