Президент фармони қабул қилинди
«2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.
Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Фармонга мувофиқ Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:
- инновацион фаолият субъектлари сони 613 тадан 2 250 тагача етказилади;
- инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади;
- инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сони 4 бараварга оширилади.
2022 йил 1 августдан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда «тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот» занжирининг яхлит тизими жорий этилади.
2022 йил 1 августдан «тубдан янгиловчи» инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:
- маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар бўйича давлат органлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилади;
- устав фондида 50 ва ундан кўп фоиз давлат улуши бор хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунгача унинг 10 фоизгача ажратмаларидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда:
➖маблағлар «тубдан янгиловчи» инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;
➖Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter