Фарғоналик аёл нохуш ЙТҲ қурбонига айланди

27 январь куни фуқаро М.М. Фарғона вилояти, Учкўприк тумани «Lacetti-2» русумли автомашинасини Жалоер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юборади.
Натижада аёл тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter