Фарғонадаги бозорда 25 та дўкон ёниб кетди

Фарғона вилояти, Қува савдо комплексидаги 25 та дўконда ёнғин содир бўлди. бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Бугун, 1 феврал куни соат 06:23да Фарғона вилояти, Қува тумани «Ғалаба» МФЙ, Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида (бозор) тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.
Ёнгин ўчириш экипажлари саъйи ҳаракатлари сабаб ҳодиса бартараф этилган.
Фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter