Сирли тарзда уйдан чиқиб кетган аёлнинг мурдаси қўшни давлатдан топилди
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғона туманида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Аёлнинг турмуш ўртоғи Ш.Х. 2022 йилнинг 22 ноябрь куни Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда Ҳосилот МФЙ Якка тут кўчаси 108-уйда бирга яшовчи турмуш ўртоғи И.Х. шу куни соат 03:00 ларда ҳеч бир сабабсиз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Тезкор қидирув давомида бедарак йўқолган фуқаро И.Х.нинг мурдаси 24.11.2022 йил куни, қўшни Қирғизистон республикасининг Баткен вилояти, Қадамжой тумани, Ҳалмиён қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилган.
Суд тиббий экспертизаси томонидан 24.11.2022 йил куни марҳума И.Х.га «нафас йўлларининг сув билан тўлиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бошини пешона тепа соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқмасига қон қуйилишлар» дастлабки ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter