Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада омбор мудирлари ушланди

Фарғонада омбор мудирлари ушланди

Бош прокуратура томонидан энергетика соҳасида қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Учқўрғон тумани кўмир омбори мудири У. Н. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 623,7 тонна кўмирларни талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Бувайда тумани кўмир омбори мудири А.И. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 413,8 млн. сўмлик 1.364,3 тонна кўмирларни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, кўмирни нақд пулга сотиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилган.

Иккала ҳолат бўйича ҳам омбор мудирларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижоннинг уч тумани кўмир омбор мудирлари қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг