Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада мудҳиш жиноят содир қилган эркак суд қилинди

Фарғонада мудҳиш жиноят содир қилган эркак суд қилинди

Фарғона вилояти Қўқонбой қишлоғида шу йилнинг 11 майида уй бекаси бўлган аёл ва унинг фарзанди шафқатсизларча ўлдирилган. Ачинарлиси, қотил уларга бегона эмас...

Қайд этилишича, ҳодисадан бир кун аввал эр ва хотин ўзаро жанжаллашиб қолиши аянчли якун топади. Оила бошлиғи уйида йиғиб қўйилган пул маблағидан 500 минг сўмини олиб, дорихонага чиқиб кетаётган вақтда аёли кеч бўлганда кўп пул олиб кетаётгани учун эрига эътироз билдиради. Аёл уни эркаклик шаънига доғ тушурувчи уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани эрнинг ғазабини қўзғатади. Эркак аёли ва фарзандини қасддан ўлдиришни мақсад қилади.

У ўзи яшаб турган уйнинг ҳовлисида болта дастасига мўлжалланган таёқ билан аёли ва вояга етмаган 13 ёшли фарзандининг бош қисми ҳамда бошқа соҳаларига ўта шавфқатсизлик билан кўп маротаба уриб, уларга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир жароҳатларни етказиб, қасддан ўлдиради. 

Судланувчи ўлдирилган аёл унинг иккинчи турмуши эканлиги ва у билан яшай бошлаган пайтдан буён ўзаро муросага кела олмагани учун ичкиликка ружу қўйгани, марҳума аёлини бузуқликда айблаб, вояга етмаган фарзандини ҳам уники эмаслиги гумони остида яшаб келганини судда маълум қилади.

Суд қарорига кўра, қотил ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми а (икки ёки ундан ортиқ шахс) ва ж (ўта шафқатсизлик билан) бандлари билан айбли деб топилиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг