Фарғона. Эҳтиётсизлик бир кишининг умрига зомин бўлди

12 октябрь куни Фарғона вилоятида фуқаро И.У «Нексия-2» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тиркама автомашинага уланган жойидан чиқиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда тиркамада бўлган йўловчи М.С. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, тиркамада бўлган Х.Р. тан жароҳати олиб билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter