Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ИИБ ходими жиноятчи қурбони бўлди

Фарғонада ИИБ ходими жиноятчи қурбони бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилоятининг Данғара туманида фуқаро ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходими жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа кеча, 26 август куни соат 20:45 да содир бўлган. Данғара тумани ИИБ профилактика катта инспектори Н.М. ўз ваколати доирасида муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан судланиб, соат 18:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойини тарк этмаслик тақиқи билан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган туманнинг Шодлик маҳалласида яшовчи фуқаро X.Э.ни яшаш хонадонига бориб, текширган.

Бироқ, фуқаро Х.Э. хонадонида йўқлигини, жазони ўташ тартибини бузганини аниқлаган.

Шу вақтда фуқаро Х.Э. маст ҳолда яшаш хонадонига ташқаридан келиб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган ва хонадонда бўлган ошхона пичоғини олиб чиқиб, кутилмаганда Н.М.нинг кўкрак қафасига санчиб, унга оғир тан жароҳати етказган ҳамда воқеа жойидан қочиб яширинган. 

Профилактика инспектори Н.М. эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.Э. қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг