Фарғонада божхоначиларни чув туширишга уринган «уддабуронлар» қўлга тушди

Фарғона вилоятининг «Риштон» чегара божхона постида Ўзбекистон ҳудуддига катта миқдордаги хориж валютасини олиб кираётгандек кўринган шахслар ушланди.
Аниқланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган икки нафар шахс – Б. Собиржонов ва А. Холматов томонидан тақдим этилган чет эл валюта қимматликлари кўздан кечирилганда уларнинг умумий миқдори божхона декларациясида кўрсатилганидек бўлмаган.
Маълумки, чет эл валюталари қимматликларини чегарадан олиб ўтишнинг тартиб-қоидалари бор. Афсуски, Ғ. Бобоев, Б. Собиржонов ва А. Холматов божхоначиларни сохта ҳужжатлар билан алдаб, мўмай даромад топиш режасини тузишади.
Улар 29 минг 962 АҚШ долларини божхона назоратидан яширинча Ўзбекистон Республикаси «Риштон» чегара божхона пости орқали «ўзбек-қирғиз» давлат чегаралари кесишган нейтрал ҳудудга олиб ўтишган. Бу ерда улар ажратиб олинган пулларни 32 та боғламга бўлиб, боғламларнинг устига 100 купюрали, орасига эса 1 купюрали АҚШ долларини жойлаштирган. Гўёки Ўзбекистонга жуда кўп миқдордаги чет эл валюта қимматликларини олиб кираётган фуқаро сифатида постга қайтиб келиб, 315 минг ва 320 минг АҚШ доллари миқдорида чет эл валюта қимматликлари борлигини кўрсатиб, муайян ҳуқуқ берадиган йўловчи божхона декларациясига сохта ёзувлар киритган.
Тадбирда эса уларнинг қилмишлари фош қилинган.
Олий суд матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди томинидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларга тегишли жазо тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter