Фарғона йўли кўчасининг яна бир қисми таъмирлаш учун ёпилмоқда
Фарғона йўли кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиш ишларини тезлаштириш мақсадида ушбу кўчанинг Жарқўрғон ва Мунис қўчалари оралиғидаги қисми 15 ноябрга қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шунингдек, ушбу кўчанинг Жарқўрғон ва Қўйлиқ ота қўчалари оралиғидаги қисми 5 ноябрь соат 00:00 дан 15 ноябрга қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
«Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этамиз» - , дейилади ҳокимлик хабарида.
Аввалроқ, 20 октябрдан 8 ноябрь кунига қадар Фарғона йўли кўчасидан Уйсозлар кўчасига («Панельный» мавзеси) ўтиш ва қайтиш (йўлнинг ҳар икки қатнов қисми) ёпиқ бўлиши айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter