Фарғона шаҳри ҳокими лавозимидан озод қилинди

Мирзоҳид Убайдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фарғона шаҳри ҳокими лавозимидан кетган. Ушбу лавозимга 2021 йил феврал ойида тасдиқланган эди.
У Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумот учун, Мирзоҳид Убайдуллаев 1976 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter