Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эзгулик» жамияти фаоли, блогер Мурод Махсудов қамоққа олинди

«Эзгулик» жамияти фаоли, блогер Мурод Махсудов қамоққа олинди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли, блогер Мурод Махсудов қамоққа олинди. Бу ҳақда жамият раҳбари Абдураҳмон Ташанов ёзмоқда.

«Кеча тушдан сўнг уйидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари олиб кетишган, кечқурун санкция бериб, бугун эрталаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли тергов изоляторига жойлаштиришибди», – дейди у ўз саҳифасида.

Ташановнинг билдиришича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларидан бири М.Махсудовнинг отасига ўғлига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини айтган.

«Бошқа нарсаларни айта олмаймиз, дебди. Бугун эса ички ишлар идоралари ходимларининг касб байрами экан, «Тоштурма»дагилар тушгача ишлашаркан.

Ҳеч қачон ўзимни шунчалар ожиз ҳис қилмагандим. Прокуратура, Тошкент шаҳар ИИББга қўнғироқ қилдим, ҳеч ким жавоб бермайди. Мурод Махсудовнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминландими? Унга давлат томонидан бўлса ҳам адвокат ажратилдими? Қани ўша адвокат? Гаплашиш, ҳуқуқ фаолининг нимада айбланаётганини билиш мумкинми?» – дейди «Эзгулик» жамияти раҳбари.

Абдураҳмон Ташанов, шунингдек, тегишли идоралардан ҳолат бўйича маълумот беришни сўраб, блогернинг нега қамалгани ҳақида маълумот беришларини талаб қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг