Европа Иттифоқи ҲАМАС раҳбарини террорчилар рўйхатига киритди
Европа Иттифоқи кенгаши ҲAМAС ҳаракатининг сиёсий раҳбари Яҳё Синварга қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида чоп этилган баёнотда айтилади.
Қайд этилишича, Кенгаш ҲAМAС етакчисини террорчилар рўйхатига киритишга қарор қилган. Синварнинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги барча маблағлари ва активлари музлатиб қўйилади, шунингдек, операторларга уни иқтисодий ресурслар ва маблағлар билан таъминлаш тақиқланади.
Ҳужжатга кўра, санкция чекловлари 16 январдан кучга киради.
Европа кенгаши бу қарорга 7 октябр воқеаларини сабаб қилиб келтирган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрдан бошланган кескинлик оқибатида 25 мингга яқин Ғазонинг тинч аҳолиси ўлимига сабаб бўлди. Исроилнинг мисли кўрилмаган вайронкор зарбалари сабаб ЖАР уни Халқаро судга берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter