Евроиттифоқ раислиги Австрияга ўтди
Евроиттифоқ кенгаши раислиги 1 июлдан бошлаб Болгариядан Австрияга ўтди. 30 июнь куни Австриянинг Шладминг шаҳрида раисликни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Австрия канцлери Себастьян Курц, Болгария бош вазири Бойко Борисов ва Евроиттифоқ президенти Доналд Туск иштирок этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
«Бу биз учун катта шараф ва айни дамда катта масъулият ҳамдир. Чунки биламизки, ҳозир жаҳондаги вазият анча қалтис», — дейди Курц.
Австрия Евроиттифоққа олти ой раислик қилади. У «Ҳимоя қилувчи Европа» шиори остида ўтади. Австрия 1995 йилда Евроиттифоққа қўшилганидан буён унга икки марта, 1998 ва 2006 йилларда раислик қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter