«Эвертон» энди «португалча» ўйнайди
Португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту тез орда АПЛнинг «Эвертон» клуби бош мураббийлигига ўтиши кутиляпти. Карло Анчелоти «Реал Мадрид»га қайтганидан сўнг бу ўрин бўш турганди.
Томонлар «принципиал келишув»га эришгани айтилмоқда: ўтган мавсум якунида «Вулверҳэмптон»ни тарк этган Нунудан ливерпулликларнинг умиди катта.
Инсайдерларга кўра, 47 ёшли португалияликнинг агентлари яқин икки кун ичида «Эвертон»дан расмий таклиф келишини кутишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter