Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Еттита тижорат банки жаримага тортилди

Еттита тижорат банки жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг октябр ойидаги йиғилишларида (8 марта) 32 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Унга кўра, етти банкка нисбатан жарима қўлланилган. 

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та), микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (1 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (8 та) масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, шунингдек, тижорат банклари ва микромолия ташкилотида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Шунингдек, 2 та тўлов ташкилоти ва 2 та тўлов тизими оператори томонидан тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги сабаб огоҳлантирилган. 4 та тижорат банки хавфсизликни таъминлаш ва автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотларни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли уларга нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг