Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Туркманистонда президент сайлови ўтказилади

Эртага Туркманистонда президент сайлови ўтказилади

Фото: «Turkmenportal»

Туркманистон президентлиги учун сайловда муддатидан олдин овоз бериш якунланди. Хилоф хатти-ҳаракатлар, шикоятлар кузатилмади. Бугун овоз бериш якунларига бағишланган тадбирда Турманистон МСК раиси Гулмурод Муродов шуни маълум қилди.

Муддатидан аввал овоз беришда умумий сайловчиларнинг 5,5 фоизи қатнашди.

Эртага, 12 март — Туркманистонда президент сайловининг асосий куни. Мамлакатни бошқаришга 9 нафар номзод даъвогар.

Ғолиблик учун асосий номзод 40 ёшли Сардор Бердимуҳамедов — Туркманистон бош вазирининг ўринбосари ҳамда амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг