Эртага Тошкентнинг ўндан ортиқ кўчаси ёпилади
Эртага, 24 март куни биринчи халқаро марафоннинг ўтказилиши муносабати билан соат 9.00дан 13.00гача пойтахтнинг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов мажмуасидан Ойбек кўчасигача;
Ойбек кўчаси – Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Қодирий кўчасигача;
Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;
Мустақиллик кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;
Мирзо Улуғбек кўчасидан Махтумқули кўчасигача;
Махтумқули кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Амир Темур ҳиёбонидаги айланма йўлгача ;
Амир Темур ҳиёбонидаги айланма йўл – Махтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
Амир Темур кўчаси – Амир Темур ҳиёбонидаги айланма йўлдан Ислом Каримов кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчасидан Навоий ва Қодирий кўчалари чорраҳасигача;
Навоий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
Қодирий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;
Олмазор кўчаси – Қодирий кўчасидан Афросиёб кўчасигача (айнан югуриш бошланган жойда финиш қилинади).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter