Эртадан Тошкент – Андижон – Тошкент поезди қатнови йўлга қўйилади

Эртага, 16 феврал кунидан бошлаб 64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади.
Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter