Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрондаги Урмия кўли ярим йил ичида йўқ бўлиб кетиши мумкин

Эрондаги Урмия кўли ярим йил ичида йўқ бўлиб кетиши мумкин

Фото: Rossaprimavera

Жанубий Озарбайжон (Эрон)даги Урмия кўлига бутунлай қуриб кетиш хавф солмоқда.

«Урмия кўлининг ҳануз қуриб-битмагани — Аллоҳнинг иродаси, амалдорлар эса шунчаки қўл қовуштириб ўтиришибди», — деди Эрон ўрмонлар ва яйловлар миллий тадқиқот институтининг илмий кенгаши аъзоси Муҳаммад Дарвиш.

Унинг таъкидлашича, иқлим исиши ва қишлоқ хўжалиги учун сув сарфи кўпайиши оқибатида келаётган ярим йил ичида кўл бутунлай қуриб тугаши мумкин.

Фото: ParsToday

Маълумот учун: Урмия кўли Эроннинг ғарбида, Курд тоғлари шарқидаги тектоник пасайишда, 1275 метр баландликда жойлашган. Шимолдан жанубга томон чўзилган; узунлиги — 140 км, эни — 40-55 км, энг чуқур жойи — 150 метр. Майдони — 5200 дан 6000 квадрат километргача. Суви ўта шўр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг