Эронда зилзила: ҳалок бўлган ва жабрланганлар бор

Бугун, 8 июль куни Эронда 5,7 балли зилзила содир бўлди. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази ер силкиниши соат 12:00 (бизнинг вақт билан) лар атрофида содир бўлгани ҳақида хабар берган.
Зилзила оқибатида Хузистон вилоятининг Масжиди Сулаймон шаҳри ва атрофида яшовчи 64 киши жароҳат олган. Бу ҳақда вилоятнинг тез ва тиббий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи Муҳаммад-Амир Заргар маълум қилган.
«Tasnim» агентлиги хабарига кўра эса бир киши ҳалок бўлган.
Айни пайтда барча жабрланганлар Хузистондаги тиббиёт муассасаларига ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter