Эронда Исроилнинг «бош жосуси» қатл этилди

Эронда Исроилнинг «бош жосуси» қатл этилди, деб хабар берди Mizan агентлиги.
Исроил фойдасига жосуслик қилгани ҳамда Ислом инқилоби соқчилари корпуси полковниги Ҳасан Сайёд Ҳодаийни ўлдиришга алоқадорлиги учун судланган Муҳсин Лангарнишин 30 апрел тонгида осиб ўлдирилди, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, у 2020 йил октябридан буён Моссад (Исроил разведкаси)га ишлаб келган.
Mizan суд қачон ўтганини очиқламади, фақат ҳукм «тўлиқ суд жараёни» ҳамда «Олий суднинг якуний тасдиғи»дан сўнг ижро этилгани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter