Эрон ва АҚШ президентлари бир-бирига жавоб қайтарди
4 кундан буён давом этаётган Эрондаги иқтисодий инқироз ҳамда расмий ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ҳақида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний биринчи марта фикр билдирди. Бу ҳақда «Евронюс» хабар берди.
Чиқиши давомида Руҳоний асосан АҚШ президенти Доналд Трапмнинг «Эрон халқи ўзгаришларни хоҳлаши» ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Шунингдек, Доналд Трамп Эрон режимини қаттиққўлликда айблаган эди.
«Халқимиз билан ўз яқинлигини таъкидлаётган бу одам бир неча ой олдин эронликлар террорчи халқлардан бири эканини айтганини унутиб қўйган кўринади?», деган Ҳасан Руҳоний.
Бунга жавобан эса Трамп қуйидагича жавоб берди: «Эрон дунёда биринчи рақамли террорчи давлат. Мамлакатда мунтазам инсон ҳуқуқлари бузилиб келмоқда. Ҳукумат намойишчиларнинг ўзаро алоқаларига халақит бериш мақсадида интернетни ҳам чеклаб қўйган».
Эслатиб ўтамиз, Эронда мамлакатдаги иқтисодий инқироз ҳамда расмий ҳукуматга қарши қаратилган норозилик намойишлари пайшанба кунидан буён давом этмоқда. Шу пайтгача 6 киши ҳалок бўлди ҳамда юзлаб одамлар хибсга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter