Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон собиқ президенти яна раҳбар бўлмоқчи. У Россияни танқид қилганди

Эрон собиқ президенти яна раҳбар бўлмоқчи. У Россияни танқид қилганди

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинежод бўлажак президентлик сайловларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси Телеграм саҳифасида хабар берди.

Ўз номзодини рўйхатдан ўтказиш учун Аҳмадинежод мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.

«Бугун мен Эрон халқига яна бир бор салом бериш учун келдим. Ишончим комилки, миллий салоҳиятдан максимал даражада фойдаланган ҳолда мамлакатнинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин», — дея унинг сўзларини келтиради телеканал.

Ундан ташқари Эроннинг собиқ соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ва парламент аъзоси Масуд Пезешкиан, спорт ва ёшлар ишлари бўйича собиқ вазири ўринбосари Аҳмад Расулинежод, Демократик партия бош котиби Мостафа Кавакебян ва мамлакат парламентининг амалдаги депутатлари ва бошқалар ўз номзодларини илгари сурди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадинежод 2005-2013 йилларда президентлик қилган. 2022 йилда у Россиянинг Украинага ҳужумини қоралаб чиққанди. 

Эронда сайловлар 28 июнь куни бўлиб ўтиши керак. Номзодларни рўйхатга олиш 28 май куни бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг