Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон коронавирусдан ўлганлар сонини деярли уч баравар камайтириб кўрсатяпти — ОАВ

Эрон коронавирусдан ўлганлар сонини деярли уч баравар камайтириб кўрсатяпти — ОАВ

Фото: EPA

Эрон ҳукумати коронавирус қурбонлари реал статистикасини уч баравар камайтириб кўрсатяпти. Ўз суриштирувлари ва манбалари асосида BBC шундай хулосага келди.

Журналистларга кўра, 20 июлга келиб Эронда «COVID-19» симптомларига эга қарийб 42 минг киши вафот этган. Расмий статистикада эса қурбонлар сони 14,5 минг киши қилиб кўрсатилган.

Касаллик қайд этилишлари сони ҳам икки ҳисса фарққа эга: журналистлар келтирган маълумотда Эронда қарийб 451 минг киши касалликка чалингани келтирилган, расмий маълумотда — 278,8 минг бемор.

Расмийлар Эронда коронавирусдан илк ўлим ҳолати февралнинг охирги декадасида юз берганини тасдиқлашган, ОАВ маълумотларида эса бу сана — 22 январь.

«Worldometer» маълумотига кўра, бугун 4 август соат 06:10 ҳолатига кўра, Эронда коронавирус қайд этилишлари жами сони 312 035 тага етган (жаҳонда 11-ўринда), вафот этганлар сони — 17 405 нафар. Беморларнинг 270 228 нафари (86 фоизи) соғайган.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг