Эрон АҚШ ҳужумларидан кейин баёнот берди

Эрон АҚШ ҳужумларидан кейин ҳам ядровий дастур ривожланишни давом эттиришини айтмоқда.
Эрон Атом энергияси ташкилоти АҚШнинг мамлакат ядровий иншоотларига ҳужуми ортидан баёнот берди.
“Душман Америка Атом энергияси бўйича халқаро агентлик доимий назоратида бўлган объектларга қилинган ҳужум учун масъулиятни кибермакон орқали ўз зиммасига олди”, — дейилади баёнотда.
Баёнотда ташкилот халқаро ҳамжамият АҚШнинг ҳаракатларини қоралаб, Эронни қўллаб-қувватлашига умид билдирди.
“Эрон Атом энергияси ташкилоти халқни ишонтирадики, душманларининг ёвуз фитналарига қарамай, минглаб олим ва мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари билан бу миллий саноатнинг ривожланишини тўхтатишга йўл қўймайди”, — деди Эрон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат ҳарбийлари Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳаво ҳужуми уюштирганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter