Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ереванда кучли зилзила кузатилди: одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлишди

Ереванда кучли зилзила кузатилди: одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлишди

Фото: «Sputnik-Armenia»

Арманистонда бугун маҳаллий вақт билан соат 15:29 да кучли ер силкиниши юз берди. Зилзила маркази пойтахт Еревандан 8 километр шимоли-шарқда жойлашган.

Ер ости силкинишлари бир неча сония давом этгани айтилмоқда. 

Арманистон ФВВга кўра, зилзила магнитудаси эпицентрда 6-7 баллни ташкил этган. Ереванда 5-6 балл, Арагацотн, Арарат, Ширак, Армавир, Вайоцдзор вилоятларида силкиниш 3-4 баллга етган.

Тафсилотлар ҳозирча номаълум. Ереванда табиий ҳодисадан сўнг мобил алоқада узилиш юзага келган. Еревандаги баланд уйларда яшовчилар кўчага чиқишган.

Фото: «Sputnik-Armenia»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг