Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Швеция ҳукуматини жиддий огоҳлантирди

Эрдўғон Швеция ҳукуматини жиддий огоҳлантирди

Кеча, 15 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швецияни Туркияда террорчи ташкилот деб эълон қилинган Курдистон ишчилар партияси(ПКК)га қарши чоралар кўрмаса, икки мамлакат муносабатлари жиддий ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

«Биз Швецияга Туркия парламенти НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида меморандумни тасдиқлаши учун бизга 130 га яқин террористни экстрадиция қилишлари кераклигини айтдик. Улар буни қилмадилар. Швеция кўчаларида ПКК ҳаракатларини кўриб, маҳаллий ҳокимиятни огоҳлантирдик. Бироқ, афсуски, бундай ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида гап йўқ. Вазият назорат остига олинмаса, Швеция билан муносабатларимиз янада ёмонлашиши мумкин», — дейди Эрдўғон.

Шунингдек, Туркия раҳбари НАТО аъзолиги учун ариза топширган Финляндияда, аъзо мамлакатлардан Буюк Британия, Германия ва Францияда ПКК тарафдорлари эркин фаолият юритаётганини қўшимча қилди.

«Туркия воқеалар ривожига қараб ўз позициясини белгилайди», — дея огоҳлантирди Эрдўғон.

Маълумот учун, 11 январь куни Швеция пойтахти Стокголмда Туркияда фаолияти тақиқланган ва террорчи ташкилот деб топилган Курдистон ишчилар партияси тарафдорлари томонидан митинг ўтказилди. Унда Эрдўғонга нисбатан ҳақоратли сўзлар айтилиб, унга ўхшаш қўғирчоқ маҳаллий ҳокимият биноси ёнидаги устунга оёқларидан осиб қўйилган. Шундан сўнг Анқара Швецияда Туркия президентига қарши қаратилган ҳаракат юзасидан иш очган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг