Ердан ташқарида ҳаёт аломатлари топилди

«Жеймс Уэбб» телескопи K2-18b экзосайёраси атмосферасида диметилсулфид ва диметилдисулфид мавжудлигини қайд этди. Ерда бу моддалар фақат тирик организмлар томонидан ишлаб чиқарилади.
Экзосайёрада бу моддалар шунчалик кўпки, олимлар у ерда ҳаёт «қайнаётгани»нини айтишмоқда.
K2-18bни «СуперЕр» ҳам дейишади — сайёрамиздан 2,6 баравар катта, 8,6 карра оғир. Аммо жуда олис — у ерга етиш учун 124 ёруғлик йили керак.
Олимлар маълумотларни такрор текширишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter