Ер сайёрасига улкан астероид яқинлашмоқда
АҚШ Миллий авиация ва космик маъмурияти Ер сайёрасига улкан астероид яқинлашаётганини маълум қилди. Newsweek хабарига кўра, астероид 6 май, пайшанба куни Ер яқинидан ўтиб кетади.
Қайд этилишича, космик тошга 2021 AE4 номи берилган. У сайёрамизга етти миллион километр масофагача яқинлашади. Бу Ер ва Ой ўртасидаги масофадан тахминан 18 маротаба узоқ.
Астероиднинг диаметри 120 метрдан 260 метргача бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, у Ерга хавф туғдирмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter