Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг бой давлатлардан бирининг энг камбағал фуқароси

Энг бой давлатлардан бирининг энг камбағал фуқароси

Сингапурлик О Го Сенг 30 йилдан буён ўрмонда ўзи қурган кулбада яшаб келди ва унинг атрофига сабзавотлар экиб, сотиш орқали кун кўрди.

О Го Сенг яқинда, янги йил арафасида кўчада сабзавот сотгани учун ҳибсга олинди. Шундан сўнг у машҳурликка эришди.

Ушбу воқеага гувоҳ бўлганлардан бири ҳодисани тасвирга олиб, интернетга жойлаштиради. Сингапур турмуш даражаси юқори давлат бўлгани учун бўлса керак, ўрмондан келган кекса одамнинг ночорликда қолгани ва ҳибсга олингани мамлакатда катта норозиликларга сабаб бўлади. Шундан сўнг бу ҳолат Сингапур парламенти аъзоларида қизиқиш уйғотиб, улар Сенгнинг тўлиқ таржимаи ҳоли билан танишиб чиқдилар.

О Го Сенг оиласи билан 1980 йилларда қишлоқда яшаган, кейинчалик унинг уйи ўрнида осмонўпар бинолар қурилади. Унинг оиласи давлатга қарашли уйларга кўчирилган. О Го Сенг бир мунча вақт ўтгач, оиласига оғирлик қилмаслик учун, ўрмонда яшашга қарор қилади.

У ҳеч қачон ёлғизликни ҳис қилмаган, кулбаси ёнидаги баланд дарахтнинг сояси уни жазирама иссиқлардан асраган.

О Го Сенг ҳатто янги оилали бўлади, Индонезияга тегишли бўлган қўшни Батам оролига саёҳат қилиб, у ерда турмуш қуради ва қиз фарзанд кўради. Рафиқаси унинг ўрмонда яшашини билмаган эди.

Бошпанасиз қариянинг ҳикояси оммага эълон қилинганидан сўнг, унга ҳукумат томонидан уй ажратилди. Шунингдек, рафиқаси ва қизи билан учрашиши учун ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг