Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика вазирлигига «реал вақт тартибида» ишлаш топширилди

Энергетика вазирлигига «реал вақт тартибида» ишлаш топширилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент ўтказган бугунги йиғилишда Энергетика вазирлигига аҳолининг энергия манбалари билан таъминланганлик ҳолатини реал вақт тартибида мунтазам назорат қилиб бориш топширилди.

Юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда «колл-марказ»лар ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти муҳим экани қайд этилган.

Йиғилишда энергия манбаларини иқтисод қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, дунёда энергетика соҳасида рўй бераётган муаммолар минтақамизга ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани қайд этилган. Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борада дахлдорлигини ошириш муҳимлиги таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банкларининг барқарорлигини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Кредитлар эвазига ишга туширилган лойиҳаларни тўлиқ қувватга олиб чиқиб, уларнинг муддати ўтган қарздорлигини камайтиришга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг