Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда «Telegram» профилидан фойдаланган ҳолда бошқа сайтларда рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади

Эндиликда «Telegram» профилидан фойдаланган ҳолда бошқа сайтларда рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади

«Telegram» мессенжерининг янгиланган 4.8 версияси чиқарилди.

Фото: «Wanerd»

«Telegram» дастурчилари мессенжернинг янгиланган 4.8 версияси чиқарилганини маълум қилди. Унда учта янги функция мавжуд. Улардан энг муҳими — «Telegram»нинг рўйхатга олиш маълумотлари орқали турли сайт ва сервисларда авторизациядан ўтиш имконияти ҳисобланади, деб хабар берди «4PDA».

Шунингдек, фойдаланувчилар янгиланган 4.8 версияси орқали қабул қилинган видеони кўчириб олмасдан туриб, уни онлайн томоша қилиши мумкин. Агарда видео барибир кўчириб олишни талаб қилса, стрелка кўринишидаги алоҳида тугмани босиш керак бўлади.

Бундан ташқари созламаларда тунги режимни автоматик ишга туширувчи функция пайдо бўлди. Мазкур ҳолатда мобил дастур кам ёритилган шароит ёки қоронғи тушиши билан ўзининг кўринишини ўзгартиради.

Юқорида айтилганидек учинчи янгилик — турли сайт ва сервислардан «Telegram» профилидан фойдаланган ҳолда авторизациядан ўтиш имконияти пайдо бўлди. Бунинг учун рўйхатга олиш маълумотларига киритилган телефон рақамини кўрсатиб, унга келган кодни терган ҳолда браузерни авторизация қилиш даркор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг