Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди тиббиёт олий ўқув юртларида вазир стипендияси жорий қилинади

Энди тиббиёт олий ўқув юртларида вазир стипендияси жорий қилинади

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда амалдаги тартибга ўзгартириш киритиш ҳамда тил билиш халқаро сертификатига эга иқтидорли ва изланувчан талабаларга вазир стипендиясини тўлаб бориш тизими жорий этилишини маълум қилди.

– Агар буни амалиётга татбиқ этсак, чет тилларига қизиқувчи қолган талабалар ҳам уларга эргашиб, ҳудди шундай юқори натижаларга эришишга интилади. Бунинг учун тиббиёт олийгоҳлари ректорлари иқтидорли талабаларга алоҳида эътибор қаратиши, ҳар бир кафедра ўқитувчиси илм йўлини танлаган бўлажак ёш мутахассисларни яқиндан қўллаб-қувватлаши зарур, – дейди вазир.

Қайд этилишича, мазкур янгиликни жорий қилиш бўйича яқинда ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, айни пайтда мамлакатдаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси фаолият олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг