Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди судланмаганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун Тошкентга қатнаш шарт эмас

Энди судланмаганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун Тошкентга қатнаш шарт эмас

Фото: «Sputnik»

Давлат хизматлари агентлиги 2018 йилнинг 1 июнидан яна 31 та хизматни жорий этди ва жами кўрсатаётган хизматлари сони 80 тадан ошди.

Агентликнинг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, 1 июндан бошлаб мамлакатимиз фуқаролари судланмаганлик (судланганлик) ҳақидаги маълумотномани бевосита ўзлари яшайдиган туманлардан олишлари мумкин бўлди. Бунинг учун улар туман Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари керак.

Авваллари бу маълумотномани олиш учун Тошкент шаҳрига қатнашга тўғри келарди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига айлантирилган бўлиб, уларнинг жами сони 201 тани ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг