Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Австралияда ишдан кейин ходим раҳбарнинг қўнғироғига жавоб бермайди

Энди Австралияда ишдан кейин ходим раҳбарнинг қўнғироғига жавоб бермайди

Австралия ўз ишчиларига ишдан кейин ва дам олиш кунлари «телефонни ўчириш» ҳуқуқини берган энг сўнгги мамлакатлардан бирига айланди. Куни кеча қабул қилинган янги қонун, ходимларга, агар бундай хатти-ҳаракатлар «асоссиз»деб топилмаса, иш вақтидан ташқари раҳбарларнинг электрон почта хабарлари ва телефон қўнғироқларига эътибор бермаслик имкониятини беради.

Ушбу қадам ишчиларнинг шахсий вақтини ва уларнинг дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, бу айниқса рақамли технологиялар ва масофадан ишлаш босими ортиб бораётган шароитда муҳим аҳамиятга эга. Янги қонунга риоя этмаган корхоналар 93,900 Австралия доллари (63,805 доллар)гача жаримага тортилиши мумкин.

Австралия бундай чораларни кўраётган биринчи давлат эмас. Франция 2017 йилда шунга ўхшаш қонунчиликни жорий қилган бўлиб, ишчиларни иш вақтидан ташқари хабарларга жавоб бермаганликлари учун жазодан ҳимоя қилади. Шунга ўхшаш қонунлар Германия, Италия ва Канадада ҳам амал қилади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг