Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элнур Абдураимов кубалик енгилмас боксчига қарши жанг қилади

Элнур Абдураимов кубалик енгилмас боксчига қарши жанг қилади

Элнур Абдураимов (8-0, 7 КО) 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ҳамюртимизнинг рақиби кубалик Мануэл Корреа (11-0, 7 КО) бўлади.

Мазкур бокс кечасининг асосий жангида супер ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Саул Алварес (57-1-2, 39 КО) россиялик енгилмас чарм қўлқоп устаси Дмитрий Биволга (19-0, 11 КО) қарши жанг қилади. Жанг ярим оғир вазн тоифасида ўтказилади.

Бокс кечасида, шунингдек, яна бир вакилимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Кристиан Гомесга қарши жанг олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг