Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электромобиллар учун алоҳида ҳудудлар ажратилади

Электромобиллар учун алоҳида ҳудудлар ажратилади

«Йўл ҳаракати тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–900-сон, 19.01.2024 й.) Президент томонидан имзоланди.

Унга кўра, электрда ишлайдиган транспортлар учун алоҳида жойлар ажратилади. Бундай жойларда электр қувват манбаларига уланиш имконияти яратилиши мумкин.

Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланишга монелик қиладиган тўсиқларни ва бошқа конструкцияларни ўрнатиш тақиқланади.

Тўхтаб туриш жойларига транспортларнинг киришини, улардан чиқишини ва бу жойларда ҳаракатланишини ташкил этиш махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган лойиҳага мувофиқ амалга оширилади.

Умумий фойдаланишдаги тўхтаб туриш жойларининг эгалари тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамма учун қулай бўлган жойларга танишиб чиқиш учун жойлаштириши шарт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг