Электромобил импорти Ўзбекистонда қарийб 3 баробарга ошган – статистика

Ўзбекистонликлар ўтган 11 ойда электромобиллар импортига 61,3 млн. АҚШ доллари сарфлаган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан жами 1 912 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1223 тага ошган.
Энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:
- Хитой – 1 675 дона
- БАА – 111 дона
- Германия – 56 дона
- Гонконг – 42 дона
- Литва – 10 дона
- Корея – 7 дона
- Бошқа давлатлар – 11 дона
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter