Электр энергияси бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Жорий йилнинг 14 июн куни пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси тунгги соат 01:00 дан тонгги 03:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Aйни вақт оралиғида мазкур ҳудудларни электр энергияси билан таъминловчи «Хадра» подстансиясининг мавжуд юқори кучланишли электр қурилмаларида реконструкция ва модернизация ишлари олиб борилади.
Ушбу ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
- «Лабзак», «Жангоҳ», «Эшонгузар» ва «Камолон», «Эски шаҳар», «Қўштут», «Зарҳал», «Чиғатой», «Шоший», «Гузарбоши», «Себзор», «Янги себзор», «Юқори Себзор», «Намуна» ва «Ҳофиз Кўҳакий» МФЙлари ҳудудида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.
«Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур реконструкция ва модернизация ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter