Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши айтилмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2025/26 йилги мавсумдан Туркия суперлигасида тўп суриши мумкин. Шомуродовга Истанбулнинг «Башакшеҳир» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди «Газета арена» нашри.
Туркиянинг «Галатасарой», «Фенербаҳче», «Бешиктош», «Трабзонспор» каби номдор клублари ҳам Элдорни ўз сафида кўришни истайди. Бироқ ўзбек футболчиси билан шартнома имзолашга энг яқини «Башакшеҳир», дейилади хабарда.
Туркиялик инсайдер айтишича, Шомуродов «Башакшеҳир»нинг таклифини ижобий қабул қилган.
Маълумотларга кўра, «Рома» ёзги трансфер ойнасида Шомуродовни сотмоқчи, чунки унинг шартномаси келаси мавсумда якунланади ва клуб унинг сотувидан каттароқ фойда олишни мақсад қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter