Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг қиммат ўйинчисига айланди

Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг қиммат ўйинчисига айланди

Фото: «sportbox.ru»

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси 2019 йилда сезиларли даражада юқорилади.

«Transfermarkt» порталининг маълумот беришича, 24 ёшли ҳамюртимиз бугунги ҳолат бўйича 6,5 млн еврога баҳоланяпти. 2019 йилнинг февраль ойида футболчи 1 млн еврога баҳоланганди.

Ўзбекистонлик футболчилар орасида Шомуродовдан кейин иккинчи поғонада Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футболчиси Одил Аҳмедов боряпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг