Элдор Шомуродов Москвада «Локомотив»га иккита гол урди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 7-турида «Ростов» таркибида Москванинг «Локомотив» клубига қарши майдонга тушди ва иккита гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлаб берди.
Учрашувда ростовликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 41-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Элдор Шомуродов ажойиб тарзда бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 58-дақиқада эса Ионов томонидан узатиб берилган тўпни Шомуродов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Ушбу натижадан сўнг «Ростов» 17 очко жамғариб, Россия чемпионатида биринчи ўринга чиқиб олди. Иккинчи ўриндаги «Краснодар» 3 очко олдинда, аммо бир ўйин кам ўтказган.
Элдор Шомуродов эса 8 учрашувда 7 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter