Эксперт: «Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси Африкадагидек бўлиб қолди»
Таниқли эксперт Азиза Умарова ўзининг телеграм каналида мамлакатимиз олий таълим тизимидаги муаммолар, кадрларга муҳтожлик ҳолати ҳақида пост қолдирди:
– Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов узоқ мақсадларни кўзлаб қилинган. Натижада омманинг табақалашуви ҳамда қатламлашиши юзага келди. Олий таълимни эгаллаш даражаси эса Африкадагидек бўлиб қолди. Бу эса қўшни мамлакатларга нисбатан уч баробар пастдир.
Ажратилган квота-ўринлардан босқичма-босқич воз кечмоқдамиз, бироқ хусусий ОЎЮдан воз кечиш олий таълимнинг кескин пасайишига олиб келди. Юз-икки юз талабани қабул қилаётган хорижий ОТМ филиаллари бу масалани ҳал қила олмаяпти. Ҳар йили 650.000 нафар мактаб битирувчиси меҳнат бозорига чиқмоқда. Москва-корейс-турк-яна қандайдир ОЎЮларининг бўлимларини ҳар йили юзтадан очиш шарт.
Масалани ҳал этишнинг ягона йўли – соҳани либераллаштириш орқали хусусий ОЎЮ фаолиятини йўлга қўйишдир.
Давримизга оид чизги ва қайдлар: Бир қанча ишбилармонлар ўз маблағига (давлатдан бир тийин олмай) Москвадаги «Skolkovo»га тенг келадиган ўзларининг ҳар тарафлама қулай бизнес-мактабларини очишмоқчи, бироқ мана бир неча ойдирки, уларга Тошкент вилоятидан жой ажратиб бера олишмаяпти. Наҳотки, ёшларнинг таълим олиши ҳеч кимга керак бўлмаса?
Тўғри йўналишда кетаётганимизга ишончингиз комилми? – деб ёзади эксперт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter