Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқдан шифохонага ўтказилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқдан шифохонага ўтказилди

Фото: «РИА Новости»

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасидан «икки томонлама пневмония» ташхиси билан шифохонага ўтказилди, дея хабар берди «РИА Новости» давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича, 29 июнь куни Атамбаев аҳволи ёмонлашганидан шикоят қилган. Шу сабабли ундан COVID-19 га ПЦР-таҳлили олинган. Бироқ тест натижалари манфий чиққан.

«Шу куни шифокорлар онлайн-консилиум ўтказишгач, «икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилди. Шифокорларнинг консилиуми билан Атамбаевни стационар даволаш учун шифохонага ўтказишга қарор қилинди», — деди матбуот хизмати вакили.

Маълумки, Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбдор деб топилгач, 11 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилганди ва унинг мол-мулки мусодара қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг