Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕИ ва ФТА Ўзбeкистонга яшил иқтисодиёт йўналишида кўмак беради

ЕИ ва ФТА Ўзбeкистонга яшил иқтисодиёт йўналишида кўмак беради

Бугун, 17 май куни Самарқандда Ўзбекистон ҳукумати, Европа Иттифоқи ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида муҳим битим имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришга хизмат қилади.

Битимни имзолаш маросимида Европа комиссияси халқаро шериклик бўйича бош директоратининг бош директори ўринбосари Мириам Ферран хоним, Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов ва Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риу иштирок этди.

Теам Europe (Европа жамоаси) ташаббуси доирасида ЕИ Ўзбекистонга 10,2 миллион евро миқдорида грант тақдим этади. ФТА томонидан эса яшил иқтисодиёт йўналишида 375 миллион евро миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.

Европа Глобал дарвоза стратегияси ва ЕИнинг яшил сиёсати устувор йўналишларига мувофиқ, келишувнинг мақсади юқори экологик стандартларга риоя қилиш учун шароит яратиш, ҳукуматнинг турли соҳаларда яшил иқтисодиёт сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда имкониятларини ошириш ва аҳолини барқарор иш билан таъминлашдан иборатдир.

Ҳамкорликдаги қўшма тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг умумий манфаати учун атроф-муҳит ва табиий ресурсларни асраб-авайлаган ҳолда барқарор иқтисодий ўсиш саъй-ҳаракатларида ёрдам беришга қаратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг