ЕЧЛдаги тартибсизликка Клопп айбдор — Франция ИИВ
Франция ички ишлар вазири Жерадж Дарманен Европа чемпионлар лигаси финалидаги тартибсизликларга «Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопни айбдор қилган.
«Бундай муаммолар фақат айрим инглиз жамоалари билан содир бўлади. Ўзини тутиши, ташкилотчилик йўқлиги ва қалбаки чипталарнинг катта бозори. Эсингиздами, финалга бир неча кун қолганда «Ливерпул» мураббийи мухлисларни ўйинга чиптасиз боришга ундаганди. Бундай фанатлар бизнинг хавфсизлик тизимимизни бузиб ташлашди», деган вазир.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали ўз вақтида эмас, деярли 40 дақиқа кеч бошланганди. Бунга қалбаки чипта билан кириб, тартибсизлар қилган мухлислар сабаб бўлганди. ЕЧЛ финалида Мадриднинг «Реал» жамоаси кубокни қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter