ДХХ Наманганда бир неча кишини қўлга олди

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, косибчилик билан шуғулланувчи, 1965 й.т. фуқаро «Facebook» ижтимоий тармоғидаги профили орқали диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш «Абу Салоҳ», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг «ҳижрат», «жиҳод»га чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.
Шунингдек, Суриядаги жангарилар билан виртуал алоқа боғлаб, Россия Федерациясидаги танишлари орқали уларга бир неча маротаба пул маблағлари жўнатган.
Мазкур фуқаро ўғлини, жияни, синфдоши ва танишларини – жами 6 кишини ўз виртуал гуруҳига қўшган.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларидан 7 та мобил телефон аппарати, 80 та DVD ва CD дисклар, 2 та микро чип, 2 та флеш-карта, 1 дона китоб ва 1 дона дафтар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter